Ўзбекистонда 5та янги телеканал очилади

Ўзбекистон 03 Май 2016 52901

Ўзбекистонда жорий йилда яна 5та хусусий телеканал очилиши борасида ишлар бошланади. Бу ҳақда  Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари Миллий Ассоциацияси  (ЎзЭОАВМА) бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов маълум қилган.

"Биз 5та янги хусусий телеканали ташкил қилиш устида иш олиб борамиз. Бу борадаги ишлар 1 сентябрь куни бошланиши режалаштирилган", дея маълум қилган у Тошкентда ўтказилган халқаро конференция чоғида.

У каналларнинг мавзу йўналишлари қандай бўлиши ҳамда уларнинг экранларда қачондан пайдо бўлишига аниқлик киритмаган. Унинг билдиришича, молиялаштириш ишлари хусусий маблағлар ҳисобига бўлади.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг 68,8 фоиз аҳолиси рақамли телевидениедан фойдаланиш имкониятига эга. Бу орқали аҳоли Ўзбекистондаги 12та рақамли телеканалларни («Ўзбекистон», «Ёшлар», «Тошкент», «Спорт», «Оилавий», «Болажон», «Наво», «Маданият ва маърифат», «Диёр», «Дунё бўйлаб», «Кинотеатр» ва «Маҳалла») кузатиши мумкин.

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари Миллий Ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) нодавлат оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида 2003 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда ўз атрофига 100дан ортиқ нодавлат электрон ОАВни бирлаштирган. Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча оммавий ахборот воситалари қаторида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги демократик ислоҳотлар жараёнларини, хусусан, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг “Кучли давлатдан – кучли жамият” қурилиши йўлидаги иштирокини ёритишда фаол қатнашиб келмоқда.

ЎзЭОАВМА томонидан аъзо нодавлат телерадиостанциялар иштирокида ҳар йили анъанавий тарзда ишлаб чиқиладиган Нодавлат телерадиоузатувчиларнинг Ривожланиш дастурлари доирасида турли йўналишларда жами 80дан ортиқ лойиҳалар амалга татбиқ этилди.

2014 йилнинг апрелида «Жаҳон матбуоти эркинлиги куни»га бағишлаб ўтказилган медиа-кунлар давомида ёш журналистлар, ЎзЭОАВМА аъзолари ҳамда бир қатор ёшлар ташкилотлари томонидан эндиликда телетомошабинлар «MY5» логотипи остида кўришлари мумкин бўлган янги «Менинг юртим» телеканал фаолиятини йўлга қўйиш борасида таклиф киритилган эди.

2014 йилнинг 12 ноябрда телеканал иш бошлади ва шу йилнинг декабрида унинг тақдимоти ўтказилди.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 58925 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 67808 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 165856 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 29041 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 35754 Lifestyle
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:41 77 Жаҳон
Фото: Тошкентда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Филиппинда оғуфурушларга қарши рейдлар давомида 30 дан кўпроқ жиноятчи йўқ қилинди
20:05 288 Жаҳон
Владимир Кличко барча замонларнинг энг яхши боксчилари йигирматалигига кирди
19:55 1592 Спорт
Тожикистонлик мактаб ўқувчиларига ҳижоб ва соқол тақиқланди
19:50 1535 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар