Xiaomi смарт-соатлар ишлаб чиқаришини расман тасдиқлади

Технология 03 Май 2016 3657

Xiaomi асосчиларидан бири ва вице-президенти Лю Де (Liu De) Пекинда ўтказилган анжуманда смарт-соатлар ишлаб чиқариш ҳақидаги хабарни тасдиқлади. «Ақлли» соатларнинг янги модели Mi Watch электрон бозорга тақдим этилиш учун тайёр ва унинг анонси жорий йилнинг иккинчи ярмида ўтказилиши режалаштирилган. 
Тафсилотларга кўра, Mi Watch ақлли соатларининг тақдимоти қандайдир сабабларга кўра қолдирилган. Анонс аввалроқ ўтказилиши кутилган эди.

Аввалроқ, Xiaomi учун шартнома асосида Mi Band фитнес-билакузукларини ишлаб чиқарувчи Huami компаниясининг бош директори билакузукнинг навбатдаги талқини ва Mi Watch смарт соатлари иккинчи мавсумда сотувга чиқарилишини хабар қилган эди. Шунга кўра барча 10 май куни нафақат Xiaomi Mi Max фаблетининг тақдимоти, балки Mi Watch смарт соатларининг ҳам анонси бўлиши керак эди.

Лю Де Mi Watch смарт соатларининг ҳусусиятлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтишни лозим топмади. Шунингдек, ҳозиргача унда қайси дастур платформасидан фойдаланиш мумкинлиги ҳам аниқ эмас. Xiaomi қурилмаси Android’ га асосланган бўлиб, бироқ қоидага мувофиқ, компания Google хизматидан фойдаланишни истамайди, шу сабабли тақилувчи қурилма Android Wear бошқаруви остида ишлайдими ёки махсус таъминот дастуридан фойдаланиладими, ҳозирча номаълум. Янги соатнинг нархи ҳақида сўз юритишга ҳали эрта бўлса-да, Xiaomi барча қурилмаларининг ҳамёнбоплиги билан ажралиб туришини эслатиб ўтамиз.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22634 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 49016 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62903 Жамият
АҚШ янги ядровий қанотли ракета яратишга буюртма берди
09:40 51 Жаҳон
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 135 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 367 Жаҳон
Си Цзиньпин расмий баёнот билан чиқди - Жанубий Корея билан алоқалар яхшиланади
09:19 590 Жаҳон
Халқ таълими вазири: Ўзбекистон лотин ёзувли ўзбек алифбосини ўзгартирмайди
Кўпроқ янгиликлар