Adidas концерни раҳбарияти гольф қизиқувчилари учун мўлжалланган ўз бизнесларини қайта қуриш ислоҳотларини олиб бормоқда. Компания гольфчилар учун пойабзаллар ва кийимлар ишлаб чиқаришни оширади. Аммо шунинг баробарида гольфга тааллуқли коптокчалар, клюшкалар ва шунга ўхшаш аксессуарлар ишлаб чиқариш ҳажмини пасайтиради. 

Сотувга гольф учун клюшкаларнинг барча турини, шунингдек, тўпчалар, қўлқоплар ва шунга ўхшаш аксессуарлар ишлаб чиқарувчи TaylorMade ва Adams бренд компаниялари, гольфчилар кийими ва пойабзалларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Ashworth компаниялари қўйилади.

Exane BNP Paribas таҳлилчиси Грэма Ренвиканинг маълум қилишича, Adidas ушбу савдо-сотиқ ортидан 270 млн еврони қўлга киритиши мумкин.