AFP: Нигерия вице-президенти собиқ ҳукуматни 15 млрд долларни талон-тарож қилганликда айблади

Жаҳон 04 Май 2016 1561

Нигерия вице-президенти Йеми Осинбажо мамлакатнинг собиқ ҳукуматини 15 миллиард долларлик давлат пул воситаларини қурол-яроғ сотиб олишдаги товламачилик тизимларини амалга оширишда талон-тарож қилганликда айблади. Бу тўғрисида AFP хабар берди. 

"Мамлакат валюта захираларининг ярмидан кўпини ташкил қилувчи улкан миқдордаги пул маблағи давлат мудофааси учун зарур бўлган қурол-яроғ ва ускуналарни сотиб олишдаги товламачилик тизимлари ва коррупция натижасида йўқ қилинган", - деб Осинбажонинг сўзларини келтиради агентлик.

Бундан аввал Нигерия президенти Муҳаммад Бухорий қуролли кучларни коррупцияда айблаб, тергов иши ўтказилишини талаб қилган. 

Африкадаги энг кўп аҳоли яшовчи мамлакатда иқтисодий ва молиявий жиноятлар бўйича комиссия собиқ 38 аскар ва компанияларга қарши тергов иши олиб борган. Уларнинг қурол сотиб олишдаги фирибгарлик ишида иштироки тахмин қилинмоқда.

Ўтган йилнинг ноябрида Бухорий мамлакатнинг собиқ раҳбари Гудлак Жонатаннинг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси - Самбо Дасукини ҳибсга олишни буюрганди. У "Боко Ҳарам" террорчи ташкилоти билан курашга ажратилган 2 миллиард долларни ўзлаштиришда гумон қилиниб қўлга олинди.

Айбловнинг таъкидлашича, Дасуки 12та вертолёт, 4та самолёт ва қурол-яроғларни сотиб олиш учун сохта шартномани имзолаган.

Нигерия армияси вакиллари салоҳиятли бюджет харажатларига қарамай, улар "Боко Ҳарам" террорчи ташкилоти билан курашиш учун етарлича жиҳозланмаганидан шикоят қилишган.

Нигерия президентининг фикрича, экстремистлар билан кураш миллий армия қаторларидаги коррупция туфайли узилиб қолмоқда. Президент товламачилик тизимига алоқадор шахсларга нисбатан пухта тергов олиб боришга буйруқ берди.

"Агар пул маблағлари ўз мақсадлари йўлида сарфланганда эди, минглаб нигерияликларнинг ҳаёти сақланиб қолган бўларди", дейди у.

Кўпроқ янгиликлар