Ҳолливуднинг машҳур комик актёри Эдди Мёрфи 55 ёшида яна бир бор ота бўлиш бахтига муяссар бўлди. Бу актёрнинг тўққизинчи  фарзанди бўлиб, унинг аввалги турмушларидан саккиз нафар фарзандлари (5та қиз, 3та ўғил) бор. Бироқ дунёга келган қизалоқ Мёрфининг рафиқаси, австралиялик модель Пейж Батчернинг биринчи фарзанди. 

Актёр қизалоққа Иззи Уна Мёрфи деб исм қўйди.

Шуни ҳам қайд этиш жоизки, Мёрфининг фарзандлари тўртта бегона аёлдан туғилган бўлса-да, улар байрам ёки таътилда бирга йиғилиб, катта оилага айланишади. 

Таниқли комик актёр ўзининг “Беверли-Ҳиллзлик полициячи”, “Телба профессор”, “Доктор Дулиттл” каби фильмлардаги эсда қоларли образлари билан танилган.