Аҳмад Довудўғли: Россия ва Туркия бир-бирига муҳтож

Жаҳон 04 Май 2016 11584

Туркия бош вазири Аҳмад Довутўғлининг баёнот беришича, Сурияда Россиянинг Су-24 русумли ҳарбий самолёти уриб туширилганига қарамай, Россия ва Туркия минтақанинг икки муҳим давлати бўлиб қолаверади ва шу боис бир-бирига муҳтождир. 

"Бизнинг қарашимиз аниқ. Россия ва Туркия азалдан қўшни бўлиб келган. Бугунги кунда ҳам биз минтақанинг икки етакчи давлати бўлиб қолмоқдамиз. Биз бир-биримизга муҳтожмиз. Самолёт билан боғлиқ ҳодиса бевосита Россияга қаратилмаган эди", — дея Al Jazeera Turk телеканалига интервьюсида баёнот берган турк бош вазири, икки мамлакатлар ўртасидаги яхши алоқалар қайта тикланишига умид билдирган. 

Журналистнинг Россия турк ҳарбийларининг Сурияга киритилишига қарши чиқиб, Туркия ҳарбий кучларига ҳаводан зарбалар бериши эҳтимолига оид саволига Довудўғли салбий оҳангда жавоб берган. 

"Бу нотўғри ҳаракат бўлар эди. Бу ерлар Россияники эмас. Албатта, Россия — БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси. БМТнинг ИШИДга қарши қарори ҳам барчага маълум. Бу ерда гап бизнинг миллий хавфсизлигимиз хақида бормоқда. Биз ҳеч қандай давлат, хусусан, Россия билан ҳам зиддиятга бориш ниятида эмасмиз. Бизлар Россия билан яхши муносабатда эдик, келгусида ҳам айни алоқалар яхшиланишини хоҳлаймиз. Аммо миллий хавфсизлик масаласи кун тартибига чиқар экан, биз уни таъминлаш учун барча чораларни кўришга мажбур бўламиз. Бу ерда Россия эмас, балки Туркия ИШИДнинг бевосита таҳдидига дуч келмоқда", — деб қўшимча қилган бош вазир. 

Маълумки, Россия ва Туркия муносабатлари 2015 йил 24 ноябрь воқеасидан кейин таранглашиб, боши берк кўчага кириб қолган эди. Ўша куни Сурияда турк ҳарбий ҳаво кучларининг F-16 қирувчи самолёти Россиянинг Су-24 русумли бомбардимончи самолётини уриб туширган эди. Россия президенти Владимир Путин эса, мазкур ҳодиса юзасидан фикрини билдирар экан, уни террорчилар гумашталарининг "орқадан зарба бериш"ига қиёслаган ҳамда миллий хавфсизликни таъминлаш ва Туркияга нисбатан махсус иқтисодий жазо чоралари қўллаш тўғрисидаги фармонига имзо чеккан эди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28622 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15326 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56438 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2090 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1626 Жаҳон
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1620 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1271 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1888 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 2526 Спорт
Кўпроқ янгиликлар