Митти мушукча жанубий каролиналик полициячи Коди Гарреттнинг янги шериги бўлди. 

28 ёшли Гарреттнинг сўзларига кўра, унга чиқинди идиши остида кичик жониворнинг овози келаётганини хабар қилишган, деб хабар беради BuzzFeed.

Бу кичкинагина мушукча экани маълум бўлган. Тартиб посбонлари уни маҳкамага олиб келишди. Кейин мушукчани қаерга олиб боришни билмай туришганда Гарретт уни боқиб олиш ташаббусини билдирди. 

Полициячининг уйида тўртта болали бошқа мушук ҳам бор. Кўнгли кенг йигит умид қилганидек, мушук "хумпар"ни ўз боласидек қабул қилди.