Анонс: "Реал" ва "Манчестер Сити" ЕЧЛнинг иккинчи финалчиси номини аниқлаш учун учрашади

Спорт 04 Май 2016 2967

Испаниянинг "Реал" ва Англиянинг "Манчестер Сити" жамоаси бугун, 4 май куни ЕЧЛнинг ярим финалида иккинчи учрашувни ўтказади. Бир ҳафта олдин Манчестерда бўлиб ўтган илк учрашувда ҳисоб очилмаганди.

Европа тарихидаги энг совриндор жамоа бўлмиш "Реал" илк учрашувда гол ура олмаган бўлсада, жавоб учрашуви олдидан қулай имконият ҳосил қилган. Ўз майдонида кучли ўйин намойиш этадиган бу жамоа аввалги босқичда "Вольфсбург"га сафарда 0:2 ҳисобида ютқазган бўлсада, ўз майдонида 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга чиққанди.

2 ҳафта олдин Испания чемпионати учрашуви вақтида жароҳат олган Криштиану Роналду бугунги ўйинга тушиш учун тайёр. Португалиялик ҳужумчи жорий мавсумда ЕЧЛнинг шу вақтгача ўтган учрашувларида 16 гол урган. Агар у яна гол урадиган бўлса, лиганинг бир мавсумида урилган голлар бўйича рекордни янгилайди.  Роналду "Вольфсбург"га қарши учрашувдаги барча 3та голга муаллифлик қилган ва "Реал"ни кейинги босқичга олиб чиққанди.

Ўйиндан олдин ўтказилган матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан Роналду ўйинга тушиш учун 100 фоизга тайёрлигини, аммо яна бир асосий ҳужумчи  Карим Бензема жароҳат туфайли ўтказиб юбориши ҳақида айтган.

"Манчестера Сити" учун ЕЧЛ ярим финалида ўйнаш жамоа тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Жамоа турнирнинг жорий мавсумидаги плей-офф учрашувларининг сафарда кечган иккитасида ўзига керакли натижани қайд эта олди. Аввалига Киевнинг "Динамо" жамоаси 3:1 ҳисобида мағлуб этилди, чорак финалда эса "Пари Сен-Жермен"га қарши сафар учрашуви 2:2 ҳисобида якунланди.

"Реал" турнирнинг бу мавсумида ўз майдонида кечган учрашувларда гол ўтказиб юбормаяпти. Уй учрашувларида жами 18та гол урилган. 

Инглизлар жамоаси Мадридга таркибдаги жиддий йўқотиш билан келади - Давид Сильва Англия чемпионатидаги ўйинлардан бирида бел қисмида жароҳат олган. Шунингдек, жамоа етакчиларидан бири Яя Туренинг бу ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида.

"Реал" - "Манчестер Сити" учрашуви  "Сантьяго Бернабеу" ўйингоҳида Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланалди. Ўйинни бошқариб бориш учун словениялик Дамир Скомина тайинланган, унга қанотларда Юре Прапротник ва Роберт Вукан ёрдам беради.

Турнирнинг биринчи финалчиси 3 май оқшомида Мюнхенда "Баврия" ва Мадриднинг "Атлетико" жамоалари ўртасида кечган баҳсда аниқланди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсада, испанлар жамоаси сафардаги гол қоидаси эвазига финалга чиқишди (Мадриддаги биринчи учрашув мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди).

Финал учрашуви 28 май куни Италиянинг Милан шаҳрида ўтказилади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6680 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24133 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56062 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38763 Lifestyle
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 400 Спорт
«Бир кунлик тўй ўтади-кетади...», лекин…
10:56 696 Жамият
Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
10:52 719 Спорт
Кўпроқ янгиликлар