Anonymous хакерлари бутун дунё бўйлаб марказий банкларни бузиб кириш билан таҳдид қилмоқда

Технология 04 Май 2016 10771

Anonymous хакерлик гуруҳи Греция марказий банкига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда банкнинг ходимига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

"Ҳужум бир неча дақиқа давом этди ва банкнинг хавфсизлик тизими ёрдамида муваффақиятли қайтарилди. Ҳужум оқибатида зарарланган ягона нарса – маълум муддат ишдан чиққан сайтимиз бўлди", деб айтди номаълум бўлиб қолишни истаган ходим.

Хакерлар, шунингдек, қисқа вақт давомида банкнинг ишини фалажлай олишганини маълум қилишган видеомурожаатни чоп этишди. Бундан ташқари, хакерлар бутун дунё бўйлаб марказий банкларни бузиб кириш бўйича 30 кунлик кампанияни бошлашганини маълум қилганлар.

Аввалроқ Anonymous’нинг Филиппиндаги Anonymous Philippines бўлими Филиппин сайлов комиссияси сайтини бузиб кириб, таҳдидлар қилган хабарлар қолдирганди.

Кун янгиликлари
7 ёшли болакай чиқиндиларни қайта ишлаш орқали коллежда ўқишга етарли пул тўплади
15:07 8989 Жамият
Дайжест: Президентга муовин рафиқа, ИШИДдан озод бўлган ерлар, энг кучли армия ва шов-шувли суиқасд тафсилоти
09:53 21915 Жаҳон
Тавсия: 750 минг сўмга иссиқхона ва 6 млн сўм соф фойда
08:59 35910 Жамият
Ўзбекистонда ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари куни узайтирилади
"Толибон" экологик муаммони кўтариб чиқди
19:28 680 Жаҳон
Ўзбекистондаги юқори ташкилотлар ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича Бош келишув имзоланди
Туркиялик аёл фридайвинг бўйича жаҳон рекордини янгилади
18:52 892 Спорт
Фото: Ўзбекистон Хитойдан кемалар партиясини қабул қилиб олди
Туркия-Сурия чегара деворининг ярми қуриб битказилди
17:57 3248 Жаҳон
«Локомотив» бош мураббийи ОЧЛдаги вазиятни ўнглаш учун зарур жиҳатни гапириб ўтди
17:36 2009 Спорт
Кўпроқ янгиликлар