Япониянинг Кюсю ороли ғарбида 14 апрелдан шу кунгача инсон томонидан сезилувчи кетма-кет 1190 тадан кўпроқ зилзила қайд этилди. 4 май маҳаллий вақт билан соат 06:00да оролда магнитудаси 1 баллдан юқори бўлган 6 та зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда сейсмик хизмат вазифасини бажарувчи Япония метеорологик бошқармаси.

Зилзилалар фаоллигининг энг авж олган вақти 15-17 апрелга тўғри келди, шу даврда ҳар куни 100 дан ортиқ зилзила юз берган. 14 ва 16 апрелда 7 магнитудадан юқорироқ бўлган иккита зилзила юз берди. 16 мингга яқин иншоот буткул ёки қисман вайрон бўлган. 30 мингдан ортиқ одам ўз уйларига қайтишдан қўрқиб, эвакуация марказларида қолмоқда. Бу марказларнинг катта қисми мактабларда ташкил қилинган, бунинг оқибатида 10 минглаб болалар мактабга қайта олмаяптилар.  

Зилзилалар оқибатида 49 киши ҳалок бўлди, бир киши бедарак йўқолган. 200 дан ортиқ одам жароҳатлар билан шифохонага ётқазилган. Бундан ташқари, 17 киши эвакуация марказларида тушкунлик ва зилзила оқибатида авж олган каасалликлардан вафот этди.

Оролда 4 май куни юз берган зилзилалар оқибатида бир қатор темир йўл орқали қатнов тўхтатилди, бир нечта автомобиль трассаси ёпиб қўйилди.