Apple соатига Windows 95 операцион тизими ўрнатилди

Технологии 04 Май 2016 1708

Tendigi Studios компанияси изланувчиси Ник Ли Apple Watch соатлари устида тажриба ўтказди ва уларга тўлақонли Windows 95 оперцион тизимини ўрнатишга муваффақ бўлди. Унинг техник хусусиятлари (520 МГц частотали процессор, 512 МБ оператив ҳамда 8 ГБ ички хотира) эскирган операцион тизими ақлли соатларда ишлаши учун етарли бўлди. 
 
Ўз ускуналарига ёт операцион тизимлар ўрнатилишига тўсиқлар ўрнатган Apple компанияси смарт-соатларига Microsoft намунасини ўрнатиш учун Ник Ли фирма ОТни модификациялашига тўғри келди. Windows 95 тизимини юклашга халал бераётган соатнинг автоматик тарзда уйқу режимига ўтишини бартараф этиш учун ташаббускор йигит зарур вақтларда Digital Crown ғилдиракларини айлантириб турадиган механизм яратди. 

Apple Watch 90-йилларнинг стол компьютерларидан анча кучли бўлишига қарамасдан, ОТнинг суст ишлаши ва соатнинг кичиккина дисплейи – курсорни бошқариш жуда қийинлиги ушбу модифакациянинг камчиликлари бўлиб қолди.

Кўпроқ янгиликлар