Bloomberg экспертлари рублнинг навбатдаги қулашини башорат қилмоқда

Иқтисодиёт 04 Май 2016 4048

Россия миллий валютаси курси яқин орада тушишни бошлайди. Bloomberg агентлиги томонидан ўтказилган сўровда жавоб берган таҳлилчилар, иқтисодчилар ва трейдерлар шундай фикрда. Йил бошидан бери рус рубли 14 фоизга кўтарилган, аммо экспертларнинг башоратларига таянган агентликнинг билдиришича, Россия валютаси йил охиригича эришган натижасининг қарийб ярмини бой бериши ҳам мумкин. 

Тарих ҳам рублга қарши гувоҳлик бермоқда, дейди Американинг молиявий ахборотлар агентлиги. Сўнгги 12 йил мобайнида Россия рубли май ойида пасайиб келган. Аксарият таҳлилчиларнинг фикрича, рублнинг янги қулаши нефть нархининг арзонлашуви билан боғлиқ бўлади. Уларнинг тахмин қилишларича, бир доллар 70 рублгача кўтарилиши мумкин. Умуман сўровда 35 нафар эксперт иштирок этган. 

«Биз яқин орада нефть котировкалари турғун бўлишига ишонмаймиз. Рубль курси эса нефть нархига бевосита боғлиқдир», — деб қайд этган UBS Group AG’нинг ривожланаётган бозорлардаги инвестициялар бўйича директори Хорхе Марискаль. UBS башорати — 3 ойдан сўнг доллар курси 73 рублга тенг бўлади.

«Нефть нархининг бир маромга келиши кечикиш билан амалга ошадиган ҳодисадир, айни шу жараён бошланиши билан рубль курсининг май ойи иккинчи ярмидан пасайишини кузатамиз», — дейди «Велес Капитал» компанияси директори Евгений Шиленков.

Sputnik Asset Management ижрочи директори Александр Лосев, ўз навбатида, май ойининг рубль учун 3та хатарини санаб ўтган. Булар нефть нархи, капиталларнинг чиқиб кетиши ва Россия марказий банкининг захираларни тўлдириш мақсадида хорижий валютани сотиб олишидир. 
Айни чоғда Россия рубли расмий курси 1 доллар 66,45 рубль, 1 евро — 76,31 рубль сифатида белгиланган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар