БМТ Сурияга 63 та гуманитар карвонларни етказган

Жаҳон 04 Май 2016 1234

БМТ йил бошидан бери Суриянинг бориш қийин ва қуршовда қолган туманларига гуманитар юклар ортилган 63та карвонни ташкил этди

Бундан ташқари, ташкилотнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълумотларига кўра, 22 маротаба юкларни ҳаводан етказиш амалиёти ўтказилган. 

"Сурия ғарбидаги Дайр аз-Зор туманига ҳаводан ташлаш усули билан 380 тонна озиқ-овқат маҳсулоти етказилган".

Умуман, йил бошидан бери Суриянинг бориш қийин ва қуршовда қолган туманларида истиқомат қилаётган 778,1 минг киши БМТ ва ҳамкорлари томонидан инсонпарварлик ёрдамлари билан таъминланган.

Кўпроқ янгиликлар