Бошпанасиз эркак газеталар сотиб йиққан даромадига янги ҳовли сотиб олди

Lifestyle 04 Май 2016 7743

Америкалик бошпанасиз Марио Мартинес газеталар сотиб йиққан пулига уй сотиб олди. Бу ҳақида People журнали хабар беради.

Марио Мартинес ҳар ўн центни тежаб борди ва натижада, беш йил кўчаларда газеталар сотиб юрганидан сўнг, Теннесси штатининг Шарлотт шаҳридан 762 квадрат метр майдонга эга 1,2 гектарли ҳовли сотиб олди. У бошпанасизлар учун яратилган имтиёзли шароитда машҳур нашрлардан бирини тарқатиш билан шуғулланган.

Эркак олти йил аввал ишдан бўшаган ва трейлер (машинали уйча)да сув ва иситгичларсиз ўзининг тўртта ити билан бирга яшаб келган. Марио газеталар сотиб тўплаган даромадларини боғли ҳовлиларни парваришлаш бўйича кичик бизнесга сармоя киритишдан бошлади. Кейин эса у турар-жой сотиб олиш учун етарли маблағ йиғишга муваффақ бўлди.

Кўпроқ янгиликлар