Эрон бир кеча-кундузда 3,8 млн. баррель нефть қазиб олиш ниятида, деб хабар қилмоқда RNS агентлиги Bloombergга асосланган ҳолда.

Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) маълумотларига кўра, Эрон Ғарб санкциялари жорий қилингунча бир кунда 3,5–3,7 млн. баррель нефть қазиб олган. 
Апрель ойи ўрталарида Эрон нефть қазиб олиш кўрсаткичини санкцияларгача бўлган давр даражасига олиб чиқиш режаси ҳақида маълум қилган эди.

Шу билан бир вақтда, Эрон нефть вазири Бижон Намдор Зангане Россия энергетика вазири Александр Новак билан учрашиши хабар қилинмоқда. Улар ОПЕКнинг июнь ойига белгиланган мажлисидан аввал нефть соҳасида фикр алмашишади.