Fiat Chrysler концерни раҳбари Сержио Маркьонне Ferrari’га янги бош директор этиб тайинланди

Иқтисодиёт 04 Май 2016 2000

 Fiat Chrysler Automobiles NV (FCA)  концерни раҳбари Сержио Маркьонне эндиликда Ferrari бош директори сифатида ишлайди. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатган.

Маркьонне янги лавозимида Амедео Фелисни алмаштирган.

Қайд этилишича, Маркьонне компанияга ишлар яхши вақтда келди. 2016 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, соф фойда 78 млн долларни ташкил қилган (19 фоизлик ўсиш). Ўтган йилнинг биринчи чорагида компаниянинг соф фойдаси миқдори 65 млн долларни ташкил этганди.

Кўпроқ янгиликлар