Франция ташқи ишлар вазири Жан-Марк Эро Сурия президенти Башар Асад ҳукумати Ҳалаб вилоятида ўт очишни тўхтатиш тартибининг бузилиши учун тўлиқ жавобгар эканлигини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди

Эро бу ҳақда Берлинда Сурия инқирози бўйича музокаралар вақтида айтди.

"Ҳалабда юз бераётган ҳолат зудлик билан жавоб беришни талаб қиладиган фожиадир. Бу кўплаб қурбонлар бўлаётган қўрқинчли кулфат. Дамашқ ҳукумати ярашув тартибининг бузилиши, аёллар, болалар ва шифокорларнинг ўлими, шифохонага ҳужум қилиш учун тўлиқ жавобгардир", деб таъкидлаб ўтди Эро.

Эрон, шунингдек, Сурия инқирози бўйича учрашувда иштирок этаётган 10 та давлатни Францияда учрашув ўтказишга чақирди ва "Ҳалабда ўт очишни тўхтатиш тартибини ўрнатишга қайтиш учун барча имкони бор нарсани қилиш зарурлигини" айтди.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Башар Асад Туркия АҚШнинг иттифоқдоши бўлгандек маънода Россиянинг иттифоқдоши эмаслигини айтганди.