Германияда даҳшатли қотилликлар фош этилди

Жамият 04 Май 2016 12771

Германияда истиқомат қилувчи эр-хотин танишув эълони воситасида ўз уйига чақирган аёлларга даврий равишда азоб бериб келган. 41 ёшли немис аёлининг ўлимига доир текширувларни олиб борган полициянинг ойдинлик киритишича, бу ҳодиса бир мартагина юз бермаган.

Бир неча йил муқаддам, қуйи саксониялик 33 ёшли аёл ҳам қотил жуфтлик қурбони бўлган. Ваҳшийларнинг азобидан аёлнинг жони узилгач, жиноятчилар унинг жасадини бўлакларга парчалаб музлатгач, каминда ёқиб юборишган. 

Прокурор Ральф Мейернинг сўзларига кўра, “жиноятчиларнинг биринчи қурбони доимий жисмоний азоблардан азият чеккан. Унга танасининг турли жойларига уриш билан азоб беришган, иситиш батареяларига боғлашган, ҳаракатланишдан чеклаб қўйишган. Баъзан у совуқ хонада ухлашга мажбур бўлган”.

Терговчи Ральф Остерманнинг айтишича, икки воқеа хусусида тафсилотлар аниқлангач, уларнинг иш жараёни янада жиддийлашган. Эндиликда терговчилар, қотиллар уйининг ҳар қаричини бедарак йўқолган бошқа аёлларга тегишли бирон ашёвий далилни қўлга киритиши эҳтимоли сабабли диққат билан кўздан кечиришга мажбур бўлишмоқда. Ральфнинг таъкидлашича, айни вақтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ушбу даҳшатли уйда бошқа аёллар ҳам ўлдирилмаганини ишонч билан айта олишмайди. 

Ушбу воқеалар Хёкстер шаҳрида юз берган бўлиб, жуфтликнинг фамилияларига ойдинлик киритилмаган. Уларнинг исмигина ошкор этилган – Вильфрид ва Ангелика. Уларнинг иккиси ҳам жиноятларини тан олган ва айни вақтда руҳий текширувлардан ўтмоқда.

Полициянинг фикрича, аёллар эр-хотин учун шунчаки жинсий кўнгилхушлик ва зўрлаш воситаси бўлишмаган, аслида улар хўрлаш ва азоблаш учун таклиф этилган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32081 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17865 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69325 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58414 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 5067 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 10476 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар