Хитой компанияси 2,5 минг ишчисини Испанияга олиб боради

Жамият 04 Май 2016 6013

Хитойнинг Tiens Group корпорацияси ўз ходимларига Испанияда жамоавий саёҳат уюштирди. 2,5 минг нафар ишчи Мадрид ва Барселонада бир ҳафта дам олади. Бу ҳақда EuroWeekly хабар бермоқда.

Tiens Group ходимлари Мадридга 4 май куни 20та рейсда етиб келади. Улар Испания пойтахтида 8 майга қадар бўлади, кейин икки кунга Барселонга йўл олади. 

Хитойдан ташриф буюрувчилар учун меҳмонхоналарда 1650та номер банд этилган. Саёҳатчиларга 70та автобус хизмат кўрсатади. Бундан ташқари, Мадрид ва Барселона ўртасида ҳаракатланиш учун компания тўртта AVA тезюрар поездларини ижарага олди.

Фирма ушбу дам олиш саёҳатини ташкил этиш учун етти миллион евродан ортиқ маблағ сарф этди. 

Tiens Group 2015 майда ҳам ўз ходимлари учун хорижда тўрт кунлик корпоратив уюштирган. Ўшанда корпорация ходимларидан 6,4 минг нафари Францияда дам олган. Улар Лазур қирғоқларига 84та самолётда етиб олган ҳамда Канн ва Монако орасидаги 79та меҳмонхонага жойлашганди. 

Tiens Group 1995 йили Хитойда ташкил этилган. Компания био фаол қўшимчалар ва массажёрлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон ҳафталиги: Президентнинг водий сафари, овозаси чиққан 11 йиллик таълим, ўзбеклар ҳалок бўлган бахтсиз ҳодиса ва бошқа хабарлар
22:41 / 25.06.2017 30275 Жаҳон
Қобил қори Одилжон ўғли: “Ҳайит мотам эмас, хурсандчилик кунидир”
17:44 / 25.06.2017 43374 Жамият
Time нашри интернетдаги энг нуфузли одамлар кимлигини маълум қилди 
23:22 / 26.06.2017 1247 Жамият
Нидерландияда собиқ турмалар қочқинлар учун бошпанага айлантирилмоқда
23:19 / 26.06.2017 365 Жамият
АҚШда ит яна шаҳар мэри этиб сайланди
22:38 / 26.06.2017 3002 Жамият
Усэйн Болт 2020 йилги Олимпиадада иштирок этиши мумкин
22:35 / 26.06.2017 1031 Спорт
Дайжест: Ўзбекистонда ҳайит байрами, Кореяга кетган ўзбек мигрантларида муаммо, босим остида қолган Telegram ва бошқа хабарлар
22:30 / 26.06.2017 3258 Жаҳон
АҚШ олий суди Трампга мусулмонларга АҚШга киришни қисман тақиқлашга рухсат берди
22:17 / 26.06.2017 1814 Жамият
Хитой стартапи 8 минг долларлик электромобиллар сотишни бошлайди
21:53 / 26.06.2017 2710 Технология
Эрон исботланган газ захиралари бўйича етакчилик қилмоқда
20:48 / 26.06.2017 3938 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар