Хитой ҳукумати Baidu Inc. Интернет-гиганти фаолиятини текширишни бошлади. Бу ёш йигит клиникалардан бирида саратон хасталигидан даволаниш вақтида вафот этган. Клиника рекламасини эса у айнан шу  қидирув тармоғида кўрган. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда. 

Кибермакон бўйича Хитой маъмурияти Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси ва бошқа агентликлар “Вэй Зекс можароси”ни тергов қилиш учун билан кучларини бирлаштиришни режа қилган. 

Жаноб Вэйнинг ўлими кенг интернет фойдаланувчиларининг эътиборини жалб этган. 

Вэй саратоннинг кам учрайдиган тури – бўғинлар атрофидаги тўқимага таъсир этувчи синовиал саркомадан азият чеккан. Радиацион ва кимётерапияларидан сўнг унинг ота-онаси ушбу терапияларнинг ўрнини боса олувчи даво усулини қидиришган. Baidu орқали улар Пекин госпиталини топади. У ерда даволаниш самара бермайди. 

Энди Baidu “фойдаланувчиларга ишончли ва хавфсиз қидирувни таъминлаш” ғоялари асосида текширилади, шунингдек, унга онлайн ёлғон маълумотлар бериш ёки ноқонуний ҳаракатларга йўл қўймаслик шартлари қўйилади.