Хитой ҳукумати миллий иқтисодиёт ҳақида пессимистик прогнозлар беришни тақиқлади. Манбаларнинг маълум қилишича, бу жамият ичидаги хавотирни пасайтиришга қаратилган. 

Қимматли қоғозлар, цензорлар назоратчилари ва Хитойнинг бошқа ҳукумат амалдорлари таҳлилчилар ва иқтисодчиларни миллий иқтисодиётни башорат қилишда тушкун кайфиятни бермасликларини оғзаки огоҳлантиришмоқда. Бу ҳақда вазиятдан бохабар манбаларига асосланиб, The Wall Street Journal хабар бермоқда. 

Хитойда узоқ иқтисодий турғунлик ҳолатида мамлакат истиқболи ҳақида бораётган ташвишларни бостириш учун ушбу хатти-ҳаракатларни олиб бормоқда, деб ёзади газета. 

Газета манбасининг келтирилишича, Guotai Junan Securities Co.нинг бош иқтисодчиси Линь Цайи корпоротив қарзларнинг ошгани, уй-жой бозорида юзага келаётган ҳолат ва Хитой валютасининг заифлашганини оммавий тарзда баён қилган.