Канадада ўрмон ёнғинлари туфайли бир шаҳарнинг жами аҳолиси эвакуация қилинади

Жаҳон 04 Май 2016 2220

Канаданинг Альберт вилоятидаги Форт-Макмюррей шаҳрида яшовчи 60 минг киши ҳудудда рўй бераётган кучли ўрмон ёнғинлари туфайли эвакуация қилиниши бошланган. Бу ҳақда СВС телеканалида маълум қилинди.

Шаҳар ҳукумати шаҳардаги барча кишиларни олиб кетишга кўрсатма берган. 2011 йилги маълумотларда бу шаҳарда 61,3 минг киши яшаши қайд этилган.

Айни вақтдаги ҳолат Альберт вилояти тарихидаги шунга ўхшаш илк вазият ҳисобланади. Одамлар шимолдаги Норалта ва Грэй-Вулф-Лодж шаҳарчаларига йўл олган. Шаҳардаги шифохона тўлиқ эвакуация қилинган. Хабарда келтирилишича, йирик йўллардан бирида тиқилинч юзага келган. Кўплаб йўлларни полициячилар тўсиб қўйишган.

Ўрмон ёнғинлари Форт-Макмюррей шаҳри яқинидаги туманларда бир неча турар жой биноларини йўқ қилгани ва шаҳарга яқинлашаётгани айтилган. Ҳозирча талофатлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Бундан олдинроқ, вилоят ўт ўчириш хизмати раҳбари Дарби Аллен ёнғин қуруқ ҳаво ва кучли шамол туфайли тезлик билан тарқалаётгани ҳақида маълумот берганди. Айни вақтда ёнғин қамраб олган ҳудуд 1,8 минг гектарни ташкил қилади. Форт-Макмюррейда ёнғинга қарши ўт ўчирувчилар тайёр турибди. Ўт ўчириш ишларига авиация хизмати ҳам жалб этилган.

Форт-Макмюррей шаҳри Альберт вилояти маркази Эдмонтдан 485 км шимоли-шарқда жойлашган.

Кун янгиликлари
Дайжест: Президент Навоийда, яна бир миллат европалик бўлди, Парижда намойиш – Хитой ўйинда ва бошқа хабарлар
21:48 / 28.03.2017 2997 Жаҳон
Халқаро бухгалтерияни MERIT EDUCATION’да Фаридун Одилов билан ўрганинг
14:25 / 28.03.2017 4203 Жамият
Ўртоқлик учрашувлари. Нидерландия яна ютқазди. Португалия сенсацияга сабабчи бўлди
02:10 148 Спорт
Россия қўшимча дақиқада киритилган гол эвазига Бельгия билан дуранг қайд этди
02:04 96 Спорт
"GM Uzbekistan" апрелдан АУК билан жиҳозланган автомобиллар улушини оширади
3D-принтер ёрдамида 103 ёшли пойга автомобили тикланди
"GM Uzbekistan" сотилган автомобилларга хизмат кўрсатиш борасидаги саволларга жавоб бермоқда
Ўзбек ҳайдовчилари учун Афғонистон чегарасидан ўтиш қийинлаштирилди
01:16 898 Жамият
Польша Европа Иттифоқи тезкор кучлари таркибидан чиқади
01:03 360 Жаҳон
Индонезияда бедарак йўқолган йигит бўғма илон ичидан топилди
00:49 1609 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар