Кенияда юз миллионлаб долларлик фил ва каркидон суяклари ёқиб юборилди

Жамият 04 Май 2016 2516

Кения ҳукумати браконьер (ўғри-овчи)лар томонидан ўлдирилган 6700 та филнинг мусодара этилган тишларини ёқиб юборди. 

100 тонна фил тишидан 11 та катта гулхан ясалди. Уларнинг биттасига президент Ухуру Кениата шахсан ўзи олов қалади. Бундан ташқари, гулханда 1350 килограмм каркидон шохи ҳам ёқилди.

Ушбу ҳаракатлар орқали Кения ҳукумати филларни даромад учунгина нобуд этувчи браконьерларга қарши курашини намойиш этди. 

Юз миллионлаб долларлик фил суяклари ҳамда каркидон шохларининг ёқилишидан олдин Африка давлатлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтган эди. Маълум бўлишича, улар ва ниҳоят  ноқонуний савдога чек қўйишни қатъий режалаштирган. 

Бироқ суякларни ёқиш маросимига норозилиги билдирганлар ҳам бўлди. Уларнинг фикрига кўра, мусодара этилган суякларнинг йўқ қилиниши нархнинг ошишига олиб келади. Бу эса браконьерларни яна янги қотилликлар сари етаклаши мумкин.

 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71397 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37179 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21532 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81213 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61909 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 709 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 536 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 559 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 247 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 532 Маданият
Кўпроқ янгиликлар