Футбол бўйича Косово терма жамоаси 3 июнь куни Германиянинг Франкфурт шаҳрида Фарер ороллари терма жамоаси билан илк расмий ўйинини ўтказади.

3 май куни Косово УЕФА аъзолигига қабул қилинди.

Косово футбол ташкилотини УЕФАга қўшиш қарори ташкилотнинг конгрессида қабул қилинди. Энди Косово федерацияси ФИФА таркибига қўшилиб, 2018 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида иштирок этиши мумкин.

Косовонинг ФИФАдаги иштироки масаласи ташкилотнинг 12–13 май кунлари Мехикода бўлиб ўтадиган конгрессида кўриб чиқилади.