Қозоғистонда Ғалаба куни паради ўтказилмайдиган бўлди

Жаҳон 04 Май 2016 24074

Қозоғистон мудофаа вазирлиги вакиллари 2016 йилда Остонада Ғалаба куни муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмаслигини маълум қилдилар, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ахборот агентлиги.

"Бу йили парад бўлмайди", деб маълум қилди манба.

Манбанинг айтишича, тадбирнинг ўтказилиши мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланган режада ҳам кўзда тутилмаган.

Остонада 2015 йилда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан ўтказилган парад мамлакатнинг мустақиллиги даврида ўтказилган энг катта парад бўлганди. Унда 5 мингга яқин ҳарбий, 20 дан ортиқ ҳарбий техника бирлиги, 70 та ҳарбий вертолёт ва самолёт иштирок этган.

Кўпроқ янгиликлар