Мадридда гастрономик кутубхона очилади

Жамият 04 Май 2016 1438

Испания пойтахти Мадрид шаҳрида келгуси йилда гастрономик кутубхона очилади. Бу ҳақида ТАСС мухбирига Мадрид мэри Мануэла Кармена маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, "яқин орада Испания пойтахтининг жуда кўркам тарихий марказида гастрономик кутубхона очилади".

"Бу бутун дунё гастрономия ҳамда овқатланишга оид саволларига китоблардан жавоб топа оладиган жой бўлади", - деди мэр.

У марказ доирасида овқатланиш бўйича сабоқ берилувчи махсус ресторанлар очилишини таъкидлади. 

Карменанинг маълум қилишича, мазкур кутубхонада ҳар бир бош ошпаз "ўз рецептларини тақдим қила олади". 

Мэр ушбу марказнинг Каса де кампо хиёбони яқинидаги қирол Филипп  II қурдирган тарихий бинода жойлашишини қайд этиб ўтди. 

Кармена қироллик пойтахти ҳар бир сайёҳнинг ҳордиқ чиқариши учун барча имкониятларни яратишини билдирди. 

"Мадрид - тарихий шаҳар, у саройлар, музейлар ва бошқа кўнгилочар масканларга тўла. Бизнинг меҳмонхоналаримиз кенг тармоқли. Бу ҳатто тунда бир ўзингиз сайр қилишингиз мумкин бўлган жуда хавфсиз шаҳар, шунингдек бу ерда тарнспорт тизими яхши йўлга қўйилган", - қўшимча қилди мэр.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72202 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37459 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21722 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81757 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62054 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2196 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1486 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1228 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 506 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 891 Маданият
Кўпроқ янгиликлар