McDonald's компаниясининг энг кекса ходими Сингапурда эканлиги аниқланди

Lifestyle 04 Май 2016 1962

McDonald's компаниясининг энг кекса ходими Сингапурда хизмат қилаётган 92 ёшли Гох Гвек Энг эканлиги аниқланди, деб хабар беради Metro. Унинг беш нафар фарзанди, 10та набираси ва 20та эвараси бор.

Маълум бўлишича, кекса аёл cўнгги 18 йил давомида McDonald's ресторанида хизмат қилиб келмоқда. Гох Гвек Энг фарзандлари ота-она уйини ташлаб кетишганидан сўнг, 1998 йилда компанияга ишлаш учун ташриф буюради. 

«Энди фарзандларим оила қургач, ўз иши, ҳаёт ташвишлари билан овора бўлиб қолишди. Улар кетгач, уйим ҳам ҳувиллаб қолган», – дейди Гох Гвек Энг. Аёл ишлайдиган McDonald's ресторани унинг уйига яқин ҳудудда жойлашган.

Ёши улғайиб қолганига қарамай, McDonald's ходимаси яқин кунларда нафақага чиқишни режалаштирмаган. У соғлиғидан шикоят қилмагунга қадар ишлашда давом этаверишини, шунингдек, баъзан чарчаб қолганида ҳамкасблари доим ёрдамга тайёр эканлигини таъкидлаб ўтди. 
 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 6995 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 18873 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44742 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46461 Lifestyle
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:18 477 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 2134 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 2831 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 3668 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 4720 Спорт
Жанубий Корея президенти: АҚШ билан машқлар кескинликни оширишга йўналтирилмаган 
10:23 1333 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар