Буюмларни сақлаш бўлмаларидан бирида портлаш ускунаси бор деган хавотирда Мюнхен марказий темир йўл вокзалининг катта қисми ёпилди. 

Буюмларни сақлаш бўлмаларидан чиқаётган соат чиққиллашига ўхшаш овоз ходимлардан бирининг эътиборини тортган, деб хабар беради Abendzeitung.

Етиб келган полиция ходимлари темирйўл вокзалининг асосий залини эвакуация қилди. Кинологлар итлар билан бирга буюмлар сақланадиган бўлмаларни текшириб чиқишди, бироқ портловчи учкуна топилмади. 

Шубҳали овозга эса кимдир юклари орасида қолдирган уйғотувчи соат сабаб бўлгани аниқланди. 

Айни пайтда марказий станцияда бир неча патруль полицияси навбатчилик қилмоқда.