Яқин келажакда Нидерландияда дунёдаги биринчи шамол турбинаси тизими билан ҳаракатланувчи аттракционлар боғи пайдо бўлади. Бундай лойиҳани маҳаллий Qurrent энергия компанияси дизайнерлик ғояларини амалга оширишга ихтисослашган Jora Entertainment фирмаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқмоқда. Лойиҳага биноан, шамол генераторлари ажойиб аттракционлар учун асос бўлади. Лойиҳада минора атрофи шамол турбинаси билан ўралган дунёдаги энг баланд спиралли сув аттракционининг макети мавжуд. 

Бундан ташқари, асабларини синовдан ўтказишни хуш кўрувчилар ақл бовар қилмайдиган тезликдаги шамол тегирмонларида ўтириб кўришлари ва “Ньютон даҳшати” деб номланувчи эркин қулаш минорасида учишлари мумкин. Минора 95 метр баландликдан 1.5 сония ичида пастга тушади. Бунда инсон ўзини ҳудди осмонўпар бинодан пастга қулагандек ҳис этади. 

Шунингдек, лойиҳа муаллифлари бошни айлантириб юборувчи “Америка” тоғликларини ҳам қуришни режалаштиришган. 

Qurrent компаниясининг қайд этишича, улар яратаётган янги лойиҳа энергия манбаларидан қайта тикланишда фойдаланиладиган биринчи кўнгилочар боғ бўлмаслиги мумкин, бироқ уларнинг фикрича, шамол генераторларининг ўзи аттракционга айланади.