Бугун, 4 май куни Осиё чемпионлар лигасининг 6-турида Тошкентнинг  "Локомотив" жамоаси БААнинг "Ал Наср" клубини қабул қилди.

Ўйинда ҳисоб очилмади. Бу дуранг натижа ҳар икки жамоанинг гуруҳдан чиқишини таъминлар эди.

Гуруҳнинг иккинчи учрашувида "Ал-Иттиҳод" "Сепаҳон"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди аммо иккала жамоа ҳам гуруҳда қолиб кетди.

Шу тариқа, "темирйўлчилар" гуруҳда 1-ўринни эгаллаб, плей-оффга йўлланма олди.

Нимчорак финалда "Локомотив" Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоасига қарши ўйнаши ойдинлашди.

ОЧЛ, "А" гуруҳи, 6-тур
"Лококмотив" - "Ан-Наср" 0:0

"Локомотив" - Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Сервер Жепаров, Темурхўжа Абдухолиқов ( Марат Бикмаев, 66), Сардор Мирзаев, Салим Мустафоев, Темур Кападзе, Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов, Икром Алибоев ( Садриддин Абдуллаев, 75), Олег Зотеев ( Шерзод Файзиев, 62).

"Ан-Наср": 12.Аҳмад Шамбиҳ, 4.Холид Жалол, 6.Маҳмуд Хамис, 7.Нилмар, 8.Жирес Кембо Экоко, 10.Луис Хименес (С), 11.Хонатан Питройпа, 16.Амир Муборак, 18.Аҳмад Ал-Яссий, 20.Масуд Сулаймон, 23.Эсам бин Салмин.