Яна бир клубимиз Осиё чемпионлар лигасини гуруҳ босқичида якунлади. Гуруҳнинг сўнгги турида "Насаф" БААда "Ал-Айн" меҳмони бўлди ва мағлубиятга учради. 

Қаршиликлар кейинги босқичга чиқиш учун имкониятни сақлаб турган эдилар. Бунинг учун улар "Ал-Айн"ни мағлуб этишлари ва Рашидовнинг "Ал-Жаиш"и "Ал-Аҳли"га ютқазмаслиги керак эди. 

Аммо Геворкянсиз ва асосан ёшларга таяниб ўйнаган Бердиев шогирдлари "Ал-Айн" майдонидан ғалаба билан қайтиш салоҳиятига эга эмас экан. Мезбонлар анча йирик ҳисобда ғалаба қозониши мумкин эди, Элдорбек Суюнов кўп вазиятларда жамоамизни голлардан қутқарди. "Насаф" дарвозасига киритилган 2та тўпда Суюновни айблаш қийин. Қаршиликлар бир марта голга тортадиган вазият яратишди. Бобур Абдухолиқовнинг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб қайтди.

"D" гуруҳида "Ал-Жаиш" ва "Ал-Айн" клублари нимчорак финалга йўл олишди. 

Ўзбек клублари орасида плей-оффга чиқиш имконияти фақат "Локомотив"да қолди. 

ОЧЛ-2016, 6-тур
“АЛ-АЙН” – “НАСАФ” 2:0
Голлар:
 Данило Асприлло (39), Исмоил Аҳмад (90)
Бош ҳакам: Тожо Минору (Япония)
“Ал-Айн”: 17. Холид Ийсо, 5. Исмоил Ахмад, 6. Флипп Бастос, 9. Дянфрес Дуглас, 10. Умар Абдулраҳмон, 16.Муҳаммад Алрақи, 19. Муҳанад Салим, 23. Муҳаммад Ахмад Ғариб,  29. Ли Мюнг Жи, 50. Муҳаммад Фаёз, 70. Данило Асприлло.
Захира: 75.Хамад Алмансури, 8.Рашид Ийсо, 11. Саид Алхотири, 18.Иброҳим Диаки, 20. Ҳилол Саид, 77. Муҳаммад Фавзи.
“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 23.Шерзод Аъзамов, 5.Илдар Маматказин, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 20.Эркин Бойдуллаев, 18.Баҳром Абдураҳимов, 21.Азамат Алланиёзов, 31.Сайдулло Раҳматов, 45. Бобур Абдухолиқов.
Захира: 35.Санжар Қувватов, 14.Шароф Муҳитдинов, 27.Ислом Рашидхонов, 16.Дилшод Хушбаков, 38.Дониёржон Нарзуллаев, 42.Нажмиддин Нормуродов.