Олимлар: Ер юзида триллион хил тирик жонзот мавжуд

Lifestyle 04 Май 2016 2589

Олимлар Ер сайёраси тарихидаги энг кенг кўламли тирик жонзотларни рўйхатга олиш ишларини амалга оширишди. Бу жараёнда улар Ер юзаси, океанлар, ҳаво ва Ер қаърида яшайдиган тирик жонзотларнинг тахминан триллион турини ҳисоблаб чиқишди. Изланишлар натижаси  Proceedings of the National Academy of Sciences журналида чоп этилди. 

"Яқин вақтгача бизда атроф-муҳитдаги микроб турлари сонини аниқлаш учун етарлича ускуналар бўлмаган. Янги технологияларнинг пайдо бўлиши бу масалани ҳал қилиш учун зарур бўлган улкан маълумотлар оқимига киришга имкон яратади", - деди Блумингтондаги (АҚШ) Индиана штати университети олими Жэй Леннон. 

Леннон ва унинг ҳамкасблари таъкидлашича, бу рақам - триллион - тирик жонзот турларининг аниқ ҳисоби эмас, умумий ҳисобнинг етарли даражадаги ишончли баҳосидир. Олимларнинг сўзларига кўра, бугунги кунда биз бу триллиондан фақатгина 0,001 фоизинигина ўрганиб чиққанмиз. Бу ҳали жуда кўп нарсаларни билмаймиз деганидир. 

Леннон ва унинг жамоаси умумий ҳисобда ДНК фарқланишига қараб 20 минг бактерия, архей ва қўзиқоринлар билан биргаликда 14 минг ҳайвон, ўсимлик ва қушлар ҳақида маълумот тўплашди, бу бошқа олимларга қараганда кўпроқ ва аниқроқ маълумот тўпланганидан далолат беради.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар