Олимлар очлик соғлиқ ва ўлим хавфига қандай таъсир кўрсатишини ўрганишди

Lifestyle 04 Май 2016 6797

Америкалик олимлар очлик ва муҳтожлик даври инсоннинг кейинги тақдирига қандай таъсир ўтказганини тушуниш мақсадида ўрта асрларда яшаб ўтган одамларнинг суяк қолдиқларини ўрганиб чиқишди. Тадқиқот натижалари American Journal of Physical Anthropology журналида чоп этилди.

Олимлар кишиларнинг гуруҳ бўлиб биргаликда кўмилиши табиий офат, очлик ва шу каби ҳодисалардан далолат беришини, алоҳида қабрлар эса нисбатан фаровон даврларда пайдо бўлганини тахмин қилишди. 

Олимлар шунингдек, бошдан кечирилган стресснинг икки белгисини аниқлашди ва уларнинг дафн этилган икки гуруҳда қанчалик тез учрашини ўрганиб чиқишди. 

Натижаларда қарама-қаршиликка дуч келинди. Оғир дамларда яхши ҳаёт кечирилган вақтга қараганда стресснинг биринчи белгиси учрайди - эмалнинг гипоплазияси (стресс туфайли тиш эмалининг яхши ривожланмаслиги, тиш шаклланишида озуқа етишмовчилиги ёки жароҳатлар).  

Иккинчи индикатор - суякнинг ўсиши. "Инсон стрессни  бошдан кечираётганида - бу шунчаки касаллик, синиш ёки кун бўйи оғир юк кўтариш - унинг суяклари ўсишни ва ўзини мустаҳкамлашни бошлайди. Бу белги кўпроқ нисбатан яхши даврларда яшаган кишиларда учраган, бу тадқиқотчилар учун кутилмаган ҳолат бўлди", - деб изоҳ беради тадқиқот муаллифларидан бири Саманта Юсси.

"Суякнинг ўсиши - бу соғлиғида муаммолар бўлган кишиларда учрайдиган ёмон ҳолат. Бироқ бизнинг тадқиқотларимиз кўрсатишича, суяги ўсиш кузатилган кишилар аксинча соғлом бўлишган. Суяк ўстиришга икки ҳафта кетади. Шу сабабли стресс чақирган ҳодиса ўлимга олиб келувчи даражада аҳамиятли бўлган бўлса, биз ҳозир суякларнинг ҳолатидан бу ҳақида билиб олишимиз амри маҳол", дея давом этган Юсси.

Тадқиқот натижалари унинг муаллифларига жамиятнинг инқирозлардан кейин (эпидемия ёки очлик) қандай тикланишини кузатиш имконини беради.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20570 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23797 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12207 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13193 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42569 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53575 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48062 Lifestyle
«Ижтимоий фикр»: Аксари ўзбекистонликлар «тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» дейишмоқда
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 566 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
17:58 467 Жамият
Кўпроқ янгиликлар