Пентагон Lockheed Martin билан F-35 самолётларини етказиб бериш бўйича қўшимча шартнома имзолади

Жаҳон 04 Май 2016 2139

Америка мудофаа маъмурияти Lockheed Martin компанияси билан яна 13 дона  бешинчи авлод қирувчи-бомбардимончи самолёти F-35 Lightning II ни етказиб бериш бўйича қўшимча шартнома имзолади, деб хабар қилмоқда Defense News.

Асосий шартномага мувофиқ, компания денгиз пиёда қўшинлари учун 6 дона F-35B, ҳарбий ҳаво кучлари учун 3 та F-35A ҳамда ҳарбий денгиз кучларига 4 дона F-35C самолётини етказиб бериши керак. Битим 2019 йил охирига қадар тўлиқ бажарилиши лозим. 

Бундан аввал, Lockheed Martin’нинг 2015 йилдаги савдоси 46,1 млрд долларни ташкил этгани хабар қилинган эди. 2014 йилда эса бу рақам 45,6 млрд доллардан иборат бўлган.

Кўпроқ янгиликлар