Press Emblem Campaign: 2016 йил бошидан буён бутун дунё бўйлаб 40 журналист ўлдирилди

Жаҳон 04 Май 2016 3523

2016 йил давомида дунёнинг 18та мамлакатда жами 40 нафар журналист ҳалок бўлди. Бу ҳақда Press Emblem Campaign ташкилоти тақдим этган ҳисоботга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.

"Жаҳон матбуоти эркинлиги кунида Press Emblem Campaign ташкилоти зиддиятлар давом этаётган ҳудудларда фаолият кўрсатувчи журналистларнинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилишига чақиради", дейилади ташкилот баёнотида.

Ташкилот бир ойга ўртача 10 нафар журналист ўлими тўғри келганига эътибор қаратган. Бу кўрсаткич ўтган йилгисига яқин, 2015 йил давомида 31 та мамлакатда жами 135 нафар журналист ҳалок бўлганди.

2016 йилги ҳисоботга кўра, қурбонлар сони энг кўп Афғонистонда бўлиб, у ерда 8 нафар журналист ҳалок бўлган. Ундан кейин Мексика ва Яманда ― 5, Ироқ ва Туркияда 3, Сурия ҳамда Покистонда 2 нафардан қурбон қайд этилган.

Журналистлар учун энг хавфли (хавфлиликнинг бешинчи даражаси - қизил) ҳудудлар Ливия, Сомали, Сурия ва Яман ҳисобланади. Тўртинчи даражали хавфли мамлакатлар (тўқ сариқ) сирасига Афғонистон, Эритрея, Ҳондурас, Мали, Мексика ва Покистон киради. Учинчи даражали (сариқ) мамлакатлар қаторида эса Бразилия, Бурунди, Марказий Африка республикаси, Конго Демократик республикаси, Гватемала, Исроил, Филиппин, Жанубий Судан қайд этилган.

Озарбайжон, Украина, Бангладеш, Колумбия, Эквадор, Миср, Ҳиндистон, Эрон, Россия ва Туркия эса бу борада иккинчи даражали (кулранг) мамлакатлар ҳисобланишади. Қолган мамлакатларда журналистларнинг ўлдирилиши ҳодисаси қайд этилмаган.

2004 йилда ташкил этилган Press Emblem Campaign ўзининг статистикасини 2006 йилда юрита бошлаган бўлиб, ҳозирга қадар дунё бўйлаб 1281 нафар матбуот ходими, яъни йилига ўртача 118 киши ҳалок бўлганлигини таъкидлайди. Шу билан бирга, сўнгги тўрт йил давомида ўртача йиллик кўрсаткич 134 кишига ортганлиги маълум қилинган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистонга яқинлашишни истаётган Россия, Оқ уйнинг Трампга талаби, Давос форуми, Италияда зилзилалар ва куннинг бошқа хабарлари
21:52 / 18.01.2017 20659 Ўзбекистон
Давлат мулкини хусусийлаштириш соддалаштирилди
17:29 / 18.01.2017 28311 Ўзбекистон
Антарктидада улкан ёриқ пайдо бўлди (видео)
16:38 / 18.01.2017 32415 Жамият
Италия марказидаги меҳмонхоналардан бири қор кўчкиси остида қолди
11:33 13 Жаҳон
Ҳиндистонда мактаб автобуси иштирокидаги ЙТҲда камида 25 киши ҳалок бўлди
Ашхободда 2017 йилги Осиё ўйинларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди
11:25 23 Спорт
ОАВ: Гондурасда таниқли журналист ва яна 4 киши ўлдириб кетилди
10:30 770 Жамият
ЖАРда руҳоний кишиларни мотор мойи ичишга мажбурлади
10:13 2946 Жамият
Туркияда Россия элчиси ўлдирилган кўргазма ташкилотчиси ҳибсга олинди
10:09 3738 Жаҳон
Обама кимлар АҚШ президенти бўла олишига доир фикрларини билдирди
09:59 2757 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар