Путин 30 кун сабабсиз иш қолдирган депутатларни мандатидан маҳрум этиш тўғрисидаги қонунни имзолади

Жаҳон 04 Май 2016 1797

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин 30 кун давомида сабабсиз ишга келмаган ва сайловчилари билан алоқаларини йўқотган Давлат думаси депутатларини мандатидан маҳрум этиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжат нусхаси ҳуқуқий ахборотга оид расмий интернет-порталида жойлаштирилган. 

«Федерация кенгаши ва Давлат думаси аъзоси мақоми тўғрисида»ги қонунга киритилган тузатишларга кўра, Давлат думаси аъзоси 30 ёки ундан ортиқ иш куни мобайнида вазифасини бажармаса ёки иш жойига келмаса депутатлик мандатидан ўзи аъзо бўлган фракция ёки парламент қўмитаси ташаббусига биноан Дума қарори билан маҳрум этилиши мумкин. 

Депутатни ваколатларини тўхтатиш бўйича расмий асосни эса Дума ахлоқ комиссияси тузиб чиқади. 

Давлат Думаси ҳужжатни 22 апрель куни қабул қилган, 27 апрелда Федерация кенгаши томонидан маъқулланган эди.

Кун янгиликлари
Тадбиркорларни муваффақиятга элтувчи ноёб бизнес-форум ўтказилади
09:45 6301 Жамият
Study Tokyo – Японияда ўқиш ва ишлашни истаганлар учун ишончли ҳамкор
10:55 / 19.07.2017 16171 Lifestyle
Фермер ва тадбиркорлар диққатига! Travel Today билан АҚШнинг энг йирик агро кўргазмасида иштирок этинг
09:52 / 19.07.2017 13019 Жамият
Google Халқаро космик станция бўйлаб виртуал саёҳат ташкил этди
Россияда 3-қаватдан тушиб кетган 2 яшар ўзбекистонлик комада
23:07 408 Жамият
Президентнинг Давлат маслаҳатчиси қашқадарёлик уюшмаган ёшлар муаммоси билан қизиқди
Жиззахда Сайёра Рашидова отасининг бюстини очиб берди
22:58 901 Жамият
Россияда яшовчи ўзбекистонлик хотинини уриб ўлдирди
22:54 1349 Жамият
Путин: РФ миграция кодексини тузиш масаласини кўриб чиқиш мумкин
22:50 431 Жаҳон
Amazon ўз ижтимоий тармоғини ишга туширди
Кўпроқ янгиликлар