Раньери «Лестер»нинг ёзги трансферлар вақтидаги режаларини ошкор қилди

Спорт 04 Май 2016 4824

«Лестер» жамоаси бош мураббийи Клаудио Раньери олдиндаги ёзги трансферлар вақтида жамоага суперюлдузлар жалб этиш режаси йўқлигини маълум қилди.

«Бизга суперюлдузлар керак эмас. Мен жамоа таркибини кучайтиришни истайман, аммо таркибни юлдузлар билан тўлдиришни эмас. Биз учун келгуси мавсумда еврокубокларда муносиб иштирок этиш ва Англия чемпионатида кучли ўнликда қолиш муҳим.

Ҳозирча, бизга қанча футболчи керак эканини аниқ айтиб бўлмайди - Беш, олти, етти ёки саккиз? Агар жамоамдагилардан кимдир бизни тарк этмоқчи эканини айтса, уни бу фикридан қайтаришга ҳаракат қиламан. Ахир бу фантастик жамоа.

Биз Англия чемпиони бўлдик ва яқин йиллар ичида яна бошқа совринлар учун ҳам курашамиз. Агар футболчиларимиздан кимдир кетишга қарор қилса, кейин у билан нима содир бўлишини тахмин қилиш қийин. Бу ерда эса у қироллардек илтифотга эга бўлиши мумкин. Кетишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўриш керак, ҳеч бўлмаса яна бир жамоада қолиб, қайси жой ўзи учун яхшилигини билиб олиши керак», – дея италиялик мутахассиснинг сўзларидан иқтибос келтиради АР нашри.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28622 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15326 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56438 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2090 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1626 Жаҳон
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1620 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1271 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1888 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 2526 Спорт
Кўпроқ янгиликлар