Тожикистонда Андрей Гоштнинг ўлимига алоқадорликда гумон қилиниб тўртинчи шахс қўлга олинди

Жамият 04 Май 2016 2602

Сызран полицияси собиқ раҳбари Андрей Гошт ва унинг оиласи ўлимида гумон қилинаётган тўртинчи шахс Тожикистонда қўлга олинди.

Гумондор Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлганида қўлга олинган. Яқин кунларда у Самара полициясига етказилади.

"Бизнинг фикримизча, айнан у қолган икки маҳбусни уйга бошлаб келган", - деди ҳуқуқни тарғибот қилиш органи вакили. 

1 май куни Самара вилоятида Гошт ва унинг оила аъзолари ўлимида гумон қилинаётган Марказий Осиё мамлакатларидан чиққан уч нафар шахс қўлга олинган. 2 май куни улар Сызран туман судининг қарори билан икки ой муддатга ҳибсга олинди. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари манбаси тўртинчи гумондорнинг Тожикистонга қочгани тўғрисида хабар берган. 

24 апрелда Сызрандаги Ивашевка қишлоғида Гошт ва унинг оила аъзоларининг ўлдирилишига асосий сабаб сифатида талончилик ҳужуми кўрилмоқда. Бунинг натижасида полковникнинг ўзи, унинг ота-онаси, турмуш ўртоғи ва қариндоши ҳалок бўлган. Фақат 2009 йилда туғилган қизгина тирик қолган, ҳозирда у кома ҳолатида.

Кўпроқ янгиликлар