Туркиянинг ЕИ ишлари бўйича вазири Вулқон Бозкирнинг Анқарада бўлиб ўтган матбуот анжуманида берган баёнотига кўра, Туркия ҳукумати ўзаро визасиз борди-келди тартибини жорий қилиш учун ЕИ томонидан илгари сурилган 72та шартни тўлиқ бажарган.

"Биз Туркия Республикаси мазкур масала юзасидан билдирилган 72та банд бўйича мажбуриятларимизни бажардик, деб ҳисоблаймиз. Еврокомиссия бу борадаги ўз ҳисоботини эълон қилди ва бизнинг қарашимизни сезиларли даражада тасдиқлайди. Албатта, биз ЕИ вакиллари билан айрим жиҳатларга ойдинлик киритиб олишимиз керак. Балки, бизнинг қўшимча маълумотларимиз талаб этиладиган баъзи мавзулар қолгандир", - деган Туркия вазири.

Бозкир, шунингдек, виза либераллашуви жараёни июнь ойигача тўлиқ якунланишига умид билдирган.

Ўз навбатида, Турк ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Европа комиссиясининг қароридан сўнг, Анқара "ЕИ билан визаларни икки томонлама бекор қилишга жуда яқин турибди", - деган фикрни билдирган.

"У, ЕИ билан муносабатларимизда янги саҳифа очади", - деб ишонч билдирган ташқи ишлар вазири, "Туркиянинг асосий мақсади ЕИга аъзо бўлиш" эканини эътироф этган.