Туркияда жандармерия постида амалга оширилган портлаш туфайли 1 киши ҳалок бўлиб, 5 киши жароҳатланди

Жаҳон 04 Май 2016 1465

Туркиянинг жануби-шарқидаги Мардин вилоятидаги Дерик тумани ҳудудида жойлашган жандармерия бошқармасида юз берган портлаш туфайли 1 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди ва яна 5 нафар киши жароҳатланди. Бу ҳақда Туркия ҳарбий бош штаби маълумотида келтирилган.

"4 май куни Мардин вилоятидаги Дерик туманидаги жандармерия постида, ҳарбий хизматчилар ётоқхонаси ҳудудида портлаш содир этилди. Бу портлаш Курдистон ишчилар партияси томонидан автомобилга ўрнатилган портловчи қурилма орқали амалга оширилди. Натижада 1 ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган ва ҳарбийларнинг оила аъзолари бўлган кишилардан 5 нафари жароҳатланган", дейилади хабарда.

Туркияда ҳукумат ва Курдистон ишчилар партияси ўртасидаги зиддиятлар 2015 йилнинг ёзида янгиланди. Ўтган вақт ичида курдлар билан юз берган тўқнашувлар туфайли ҳалок бўлган ҳарбийлар ва полициячилар сони 400 нафардан ортган. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған берган маълумотга кўра, ўтган вақт ичида 5 мингдан ортиқ курд жангариси йўқ қилинган. Курдистон демократик партияси раҳбари эса ҳалок бўлганлар орасида юзлаб тинч аҳоли вакиллари бўлганини билдирган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28716 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64759 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8088 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125172 Жамият
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 514 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 903 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Уқубат ва бардош тимсоли. Афғонистонда бугун мустақиллик куни (фотожамланма)
17:20 1551 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар