29 апрель куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси «Навоий» халқаро аэропортидан Эрондаги Имом Ҳумайний номидаги халқаро аэропортга илк юк ташиш рейсини амалга оширди.

Миллий авиакомпания матбуот хизмати ахборотига кўра, илк рейсда 35,5 тонна юк ташилган (электроника маҳсулотлари, автомобил қисмлари, фармацевтика ва бошқа турдаги маҳсулотлар).

Эрон пойтахти Теҳронга мунтазам юк ташиш рейслари Korean Air авиакомпанияси билан ҳамкорликда амалга ошира бошланди. 

Рейслар Boeing-767-300BCF юк самолётларида ҳафтасига икки марта — душанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Бугунги кунда «Навоий» халқаро аэрпорти орқали Франкфурт, Вена, Милан, Сарагоса, Тель-Авив, Дубай, Деҳли, Мумбай ва Сеулга юк етказилмоқда.

Бундан аввалроқ, апрелнинг охиридан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Теҳронга мунтазам юк ташиш рейсларини амалга ошира бошлаши ҳақида хабар берилганди.