Зидан: "Реалнинг финалга чиқа олмаслиги ҳалокат бўлади"

Спорт 04 Май 2016 26621

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Чемпионлар Лигаси яримфиналининг "Манчестер Сити"га жавоб учрашувидан кутаётган натижалар ҳақида ўртоқлашди.

"Агар биз финалга бормасак, бу ҳалокат бўлади. Жамоа яхши кўринишда ва биз финалга чиқиш учун барча имкони бор нарсани қиламиз, бироқ бу қийин бўлади. Ҳаттоки биринчи ўйиндагидан ҳам қийин бўлади, чунки ҳаммаси бу гал ҳал бўлади.

Биз барча саволларни "Вольфсбург" билан бўлгани каби 15 дақиқада ҳал қиламиз деб ўйламаяпмиз. Биз бутун 90 дақиқа ва ҳаттоки ундан кўпроқ вақт давомида ишлашимиз керак бўлади.

Жамоа оғир ўйинга тайёр бўлиши керак. Яхши футбол кўрсатишга, босим ўтказишга ва ҳақиқий яримфинал учрашувига хос суръатда ўйнашга ҳаракат қиламиз.

Мен Агуэрони ҳурмат қиламан, у "Сити"нинг энг муҳим ўйинчиси, бироқ биз уни тутиб туриш учун алоҳида ҳаракатлар амалга оширмаймиз. Бизга меҳмонга жуда яхши жамоа келмоқда, бироқ биз финалга чиқишга уриниб кўрамиз", деб айтди "Реал" бош мураббийи.

Эслатиб, ўтамиз икки жамоа ўртасидаги учрашув 4 майда Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.

Кун янгиликлари
МХХ 2 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини ёқиб юборди
16:00 / 23.06.2017 23340 Ўзбекистон
Қозоғистонда ЙТҲ туфайли ҳалок бўлган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди 
12:46 / 23.06.2017 62566 Ўзбекистон
Салоҳиддин Шарипов: “Ҳалол луқма – инсон саодатининг калитидир”
22:51 / 22.06.2017 27345 Жамият
Хайрулла Ҳамидов: “Огоҳлантиришсиз чалинган қўнғироқ”
16:13 / 21.06.2017 67153 Спорт
Русларнинг Су-27 қирувчи самолёти Американинг разведкачи-самолёти билан яқинлашди (фото)
01:20 481 Жаҳон
Ҳайит байрамини муносиб кутиб олишнинг 17 одоби
00:38 1791 Жамият
Туркиядаги аквапаркда беш киши ҳалок бўлди
00:32 984 Жаҳон
Дональд Трамп Жонни Деппнинг ҳазилидан хафа бўлди
00:17 2146 Жаҳон
МДҲ давлатларининг 7 мингдан зиёд фуқароси терроризмга алоқадорлиги сабабли халқаро қидирувда
00:01 972 Жаҳон
Трамп АҚШда араб мамлакатлари раҳбарлари иштирокида саммит ўтказмоқчи
23:56 / 23.06.2017 585 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар