2018 йилгача 500 евролик қоғоз пуллар чиқарилиши тўхтатилади

Иқтисодиёт 05 Май 2016 2555

500 евролик қоғоз пул муомаладан чиқарилади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. Бу ҳақдаги қарор 4 май куни Европа марказий банки йиғилишида қабул қилинди. Қарорга кўра, ушбу қоғоз пули 2018 йилгача муомаладан чиқарилади.    

Бу чора марказий банкнинг бу қоғоз пули ёрдамида амалга ошириш мумкин бўлган фирибгарлик ҳаракатлари борасидаги хавотирланишлари билан боғланган. Бироқ банк бу қоғоз пулни чиқаришни тўхтатгани билан, уни расмий тўлов воситаси сифатида қолдиради.

"500 евролик қоғоз пуллар қолган қийматдаги қоғоз пуллар каби ўзининг қийматини сақлаб қолади ва миллий банкларда чекланмаган муддат давомида алмаштирилиши мумкин бўлади", деб айтдилар банк вакиллари.

Европа марказий банки Германия марказий банки томонидан эътирозларга қарамасдан, қоғоз пул жиноятчилар ва террорчилар томонидан ўз фаолиятини қўллаб-қувватлашда фойдаланишидан хавотирланиб, 500 евролик қоғоз пулни чиқаришни тўхтатиш имкониятини излади.

Аввалроқ ЕМБ 500 евролик қоғоз пулларни тегишли қонун қабул қилингунга қадар муомаладан чиқаришни бошлагани маълум қилинганди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27544 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14546 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55696 Жамият
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 0 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 / 22.08.2017 143 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 / 22.08.2017 126 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 / 22.08.2017 1269 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 / 22.08.2017 934 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 / 22.08.2017 683 Жаҳон
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
22:50 / 22.08.2017 179 Спорт
Кўпроқ янгиликлар