22 май куни Туркияда ҳукмрон партиянинг навбатдан ташқари қурултойи ўтказилади

Жаҳон 05 Май 2016 1491

Туркияда ҳукмрон партия ҳисобланувчи Адолат ва тараққиёт партиясининг навбатдан ташқари қурултойи 22 май куни ўтказилади. Бу ҳақда ҳукумат вакилига асосланган ҳолда Reuters агентиги хабар тарқатган.

Бу маълумот мамлакат бош вазири Аҳмет Довутўғлининг истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар фонида пайдо бўлди.

4 май куни маҳаллий нашрларда Адолат ва тараққиёт партиясининг навбатдан ташқари қурултойи ўтказилиши ва шу билан бирга Аҳмет Довутўғли бу лавозимга ўз номзодини кўрсатмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бугун NTV телеканали ўз манбаларига асосланган ҳолда, Аҳмет Довудўғлининг 5 май куни ўз истеъфосини эълон қилиши хақида хабар қилди.

Бош вазирнинг истеъфога чиқиши ҳақидаги хабарлар туфайли турк лираси кескин равишда қадрсизланган.

Аҳмет Довутўғли 2014 йилдан бери Туркия бош вазири лавозимини эгаллаб келади. Сўнгги вақтларда Эрдўған ва Довутўғли ўртасида курдлар муаммоси ҳамда ҳукуматни танқид қилувчиларни таъқиб қилиш масалалари борасида зиддиятлар юзага келган. Шунингдек, сиёсатчилар миграция муаммоси масаласида қарама-қарши фикрларда бўлиб келишмоқда.

Экспертларнинг фикрича, агар Довутўғли истеъфога чиқадиган бўлса, унинг ўрнига келадиган бош вазир Эрдўған юритаётган сиёсатга қарши бориши ва оз бўлсада мустақил сиёсат юрита олиши даргумон бўлади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35618 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74809 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11289 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140223 Жамият
Испанияда террорчилар яширинган жойдан уч жасаднинг қолдиқлари топилди
09:15 50 Жаҳон
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 168 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 162 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 640 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 301 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 540 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар