6 майга ўтар кечаси "май акваридлари" метеор оқимининг фаоллик чўққиси кутилмоқда. Бу ҳақда Москва планетарийси матбуот хизмати хабар бермоқда

Мутахассисларнинг тушунтиришича, метеор оқими максимал фаоллигига 6 май соат 01:00 да эришади. Осмоннинг шарқий қисмида Қовға юлдузлар туркуми ҳудудида эта-акваридлар оқимининг радианти жойлашади. Оқимнинг чўққига эришган онида метеорларнинг тушиши жадаллиги соатига 40 тагачани ташкил қилади.

Астрономлар барча истовчиларга бу ҳодисани кузатишни тавсия қилмоқдалар.

Бу вақтдаги астрономик вазият ҳам ушбу "осмон шоусини" кўриш учун қулай бўлади, чунки ой янги ой босқичига яқин бўлади.

6 майдан кейин метеорлар тушиши фаоллиги камаяди, бироқ бу ҳодисани май охиригача кузатиш мумкин бўлади.