Афғонистон президенти Душанбега ташриф буюради

Жаҳон 05 Май 2016 3625

10-11 май кунлари Афғонистон Ислом Республикаси президенти Муҳаммад Ашраф Ғаний Тожикистонга расмий ташриф уюштиради. 

Икки томонлама алоқаларнинг барча йўналишларида Афғонистон ҳамкорлиги Тожикистон ташқи сиёсатининг муҳим бўғини ҳисобланади. Бу ҳақда Афғонистон президенти Ашраф Ғанийнинг режалаштирилган ташрифи олдидан Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.  

Бу Ашраф Ғанийнинг 2014 йил октябрда президентликка сайланганидан кейин Тожикистонга биринчи ташрифи бўлади. 

12 май куни расмий ташриф ниҳосига етгач, Афғонистон президенти Тожикистон, Қирғизистон президентлари ҳамда Покистон бош вазири билан биргаликда CASA-1000 энерголойиҳаси қурилиши бошланиш маросимида иштирок этади. 

12 куни, шунингдек, Афғонистон бош ижрочи вакили Абдулла Абдулланинг ташрифи ҳам кутилмоқда. 

Икки мамлакатнинг ўзаро дипломатик алоқалари 1992 йилнинг 15 июлида ўрнатилган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар