АҚШнинг марҳум президенти Жон Кеннеди рашки туфайли рафиқаси ортидан Грецияда кузатишни буюрган 

Жаҳон 05 Май 2016 7752

АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннеди махфий хизматининг собиқ агенти Клинт Хилл ўзининг янги китобида президентнинг шахсан ўзи рафиқаси Жаклин Кеннеди ортидан унинг Грецияга 1961 йилдаги сафари давомида кузатишни илтимос қилган, чунки президент рафиқасини грециялик миллиардер Аристотель Онассисга рашк қилган, деб ёзмоқда Daily Mail нашри.

Хиллнинг айтишича, Кеннеди Овал кабинетда унга – Жаклин Кеннеди қўриқчисига антиқа вазифа, яъни сафар давомида биринчи хонимнинг грециялик миллиардер билан учрашмаслиги ортидан кузатишини буюрган, чунки Онассис аёлларга ўчлиги билан машҳур бўлган.

Хиллнинг таъкидлашича, Кеннеди грециялик магнатга нисбатан васваса ҳис қилган, чунки у "биринчи хонимни албатта ўзига ром қилишга уриниб кўради", деб ҳисоблаган. 

Бироқ бу воқеадан икки йилдан кейин Кеннеди рафиқасига янги туғилган фарзанди Патрикни йўқотгани сабабли чекаётган азобларини енгиллаштириш мақсадида грек билан унинг яхтасида Ўрта Ер денгизида вақт ўтказишга ижозат берган.

Онассис Кеннедининг ўлимидан 5 йил ўтиб, 1968 йилда президентнинг беваси Жаклин Бувье Кеннедига уйланган.

Кўпроқ янгиликлар