Америкаликлар энг оммабоп бўлмаган машиналар рейтингини тузиб чиқди

Технология 05 Май 2016 3140

Шундай қилиб, 2015 йилда АҚШда энг кам сотилган автомобиль Honda Insight гибрид хетчбеки бўлди. 24/7 Wall St. нашри томонидан тузилган аксилрейтингнинг «Топ-15»талигига, шунингдек, Cadillac’нинг 3 модели ва Honda, Fiat ҳамда Hyundai’нинг 2тадан модели киритилди.

24/7 Wall St. мутахассислари автомобиль савдоси билан шуғулланувчи Kelley Blue Book сайти томонидан тайёрланган машиналар савдосига оид статистик маълумотлар ҳамда ишлаб чиқарувчиларнинг ҳар ой тақдим этадиган ахборотларини ўрганиб, ушбу рўйхатни тузиб чиқишган. Рейтинг асосига машиналарнинг 2014 йилга нисбатан 2015 йилдаги кўрсаткичлари ва автомобилларнинг омборхонада турган ўртача куни олинган. 

Демак, танишинг: АҚШда энг кам сотилган автомобилларнинг Топ-15 лиги

Ўрин  Модель  Савдолар (фоиз)  Сақланган муддати (кун)

1.  Honda Insight  -63,2  231,7
2.  Cadillac ELR  -21,8  208,6
3.  Dodge Avenger  -97,5  194,4
4.  Cadillac ATS  -10,1  153,3
5.  Fiat 500L  -36,7  145
6.  Honda Crosstour  -22,9  145
7.  Chevrolet Sonic  -30,7  142
8.  Cadillac CTS  -37,4  141,3
9.  Infiniti Q60  -49  140,8
10.  Fiat 500  -25,6  138
11.  Mitsubishi MIrage  +28,8  137
12.  Hyundai Azera  -23,4  135,3
13.  Nissan GT-R  -23,1  133,6
14.  Hyundai Equus  -31,7  132,6
15.  Buick LaCrosse  -18,3  132,3
Шуни ҳам айтиш жоизки, 2015 йилда айрим маҳсулотларнинг савдоси тўхтатилганига қарамай, дилерларда мавжудлиги боис рейтингдан жой олган. Масалан, йўлтанламас Honda Crosstour хетчбеки ёки Honda Insight 2016 йилдан Америкада сотилмаяпти. Аммо ушбу турдаги машиналар ҳанузгача расмий дилерларнинг омборхоналарида харидорини кутмоқда. 

2015 йил декабрида Америка истеъмол бозорини ўрганувчи Consumer Reports нашри 2015 йилнинг энг ёмон машиналари рўйхатини эълон қилган эди. Унда Jeep Wrangler Unlimited йўлтанламаси энг паст баҳога муносиб кўрилганди.

Кўпроқ янгиликлар