Янги Зеландияда саёҳат қилиб юрган даниялик сайёҳ Расмус Нильсон табиатда кам учровчи камёб ўрдак турини ўлдиргани учун 10 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.

24 яшар Нильсон мамлакатга уч ойга келган эди. У ов қилиш мақсадида Жанубий Вестлендга йўл олди ва ўрдакларнинг ноёб тури бўлмиш мовийранг вайони отиб, ўлдириб қўйди.

Сайёҳни ёввоий фауна оламида кам учровчи паррандани ўлдиришда ва рухсатсиз ов қилишда айблади.