As: Перес Зиданни «Реал» бош мураббийлигида қолдиришга қарор қилди

Спорт 05 Май 2016 6767

«Реал» жамоаси президенти Флорентино Перес Зинедин Зиданни кейинги мавсум учун ҳам жамоа бош мураббийи лавозимида қолдиришга қарор қилган. Бу ҳақда As хабар тарқатган.

«Флорентино бу бўйича бир неча ҳафта олдин қарор қабул қилиб бўлган. Бу жамоанинг ЕЧЛ финалига чиқиши билан боғлиқ эмас», – дея маълумот берган мадридликлар клуби президентига яқин манба.

Қайд этилишича, Пересга жамоада Зидан бошқарувидан кейин юзага келган муҳит маъқул келган.

«Зидан «Атлетико»дан қабул қилинган мағлубиятдан кейин қийин даврни бошдан кечиришига тўғри келди. Аммо Перес мураббийнинг матонатидан яхши таассурот олган ва унинг жамоани оғир вазиятдан олиб чиққанини қадрлайди», – дейди манба.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг бошида Зидан Рафаэль Бенитес жамоа билан қайд этган қониқарсиз натижалар туфайли унинг ўрнига мавсум охиригача бош мураббий сифатида тайинланган, мавсум охирида у билан 2019 йилгача битим тузилиши мумкинлиги айтилганди.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 58925 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 67808 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 165856 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 29041 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 35754 Lifestyle
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:41 77 Жаҳон
Фото: Тошкентда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Филиппинда оғуфурушларга қарши рейдлар давомида 30 дан кўпроқ жиноятчи йўқ қилинди
20:05 288 Жаҳон
Владимир Кличко барча замонларнинг энг яхши боксчилари йигирматалигига кирди
19:55 1592 Спорт
Тожикистонлик мактаб ўқувчиларига ҳижоб ва соқол тақиқланди
19:50 1535 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар